Кеча, 24 июль куни Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунида Тошкентда 3 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Қалампир нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда яшовчи Аҳмаджон ва Муҳайё Умаровалар оиласида 3 нафар эгизак туғилган. Уларнинг барчаси ўғил бола. Вазни 2,1, 2,3 ва 2,4 килограммни ташкил қилади. Эгизаклар 24 июлда, Ўзбекистон раҳбарининг туғилган кунида дунёга келгани учун уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Аҳмаджон ва Муҳайё 2015 йилда оила қурган. Уларнинг 2016 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари ҳам бор.