Жорий йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3714-сонли “Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорига асосан ташкил этилган Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» нинг Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бошланди.
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли «АКМК» спорт мажмуасининг стадионида ўтказилаётган имтиҳонлар 26-30 август кунлари бўлиб ўтади. Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалига 1276 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Қайд этилишича, имтиҳонлар «Математика», «Физика» ва «Рус тили» фанларидан ёзма равишда ўтказилмоқда. Жараён шаффоф ва объектив ўтишини таъминлаш мақсадида филиалнинг профессор-ўқитувчилари, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг вакилларидан хамда ОАВ вакилларидан иборат кузатувчилар томонидан назорат қилинмоқда.
Имтиҳондан аввал «АКМК» стадионининг кириш жойларига видеокузатув ускуналари, ёритиш мосламалари ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда тест синовлари стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши тасдиқланган.
Шуни такидлаш жоизки, Филиалга 2021-2022 ўқув йилига кундузги таълим шаклига 200 нафар ва сиртқи таълим шаклига 150 нафар талаба қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим квоталарини белгилаш комиссияси томонидан белгиланган ва кундузги таълим шаклидаги талабаларнинг 40 фоизи давлат гранти асосида таълим олишади.
Ҳозирги кунда филиалда 500 нафар талаба “Кончилик иши”, “Металлургия” ва “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)” йўналишларида таҳсил олмоқда.