Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бир ойдан буён Тошкентда даволанаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказган. У айни вақтда чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди.
Таъкидланишича, Бозоров стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда. Ҳоким ишларни масофадан онлайн тарзда бошқармоқда. Бозоров яқин кунларда ўз ишига қайтади.