Самарқандда спортчи қиз 4 кунлик чақалоғини сотаётганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 6 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган 25 ёшли спортчи қиз машғулотлар вақтида бир йигит билан ишқий муносабатларда бўлиб юрган. Сўнгра қиз ундан ҳомиладор бўлиб қолган. У дугонаси кўмагида 4 кунлик чақалоғини 2,5 минг долларга пуллётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда унга ҳукм ўқилди. Қизга 4,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.