Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва қоидабузар ҳайдовчи ўртасидаги яна бир мулоқот акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода аёл Малибуни бошқариш жараёнида тедлфондан фойдалангани учун тўхтатилганини кўриш мумкин. Аёл ҳайдовчи тўхтатилгач яқинда 25 марта тезликни оширгани учун жарима тўлаб бўлганини ва ёлғиз она сифатида 5 нафар фарзандни катта қилаётганини айтган ва узр сўраган. Бунга жавобан ходим барибир жарима ёзашини айтган.
Ҳайдовчи у билан мулоқот якунланавермагач телефонда бошқа бир шахс билан ходимни улаб берган. Шундан сўнг ходим “бемор фарзандингиз бор экан” дея оқ йўл тилаб қўйиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ЙПХ ходими рациядан келган буйруқ сабаб қора Малибу ҳайдовчисини қўйиб юборган эди. Ушбу ҳолат тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.