Самарқанд вилоятида фуқаро ота-онаси учун байрам ташкил қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро 6 августдан 7 августга ўтар кечаси соат 00:30 ларда онасининг 52 ёшга тўлгани ва ота-онасининг турмуш қурганига 30 йил бўлгани муносабати билан байрам ташкил этиб, мушакбозлик уюштирди.
Таъкидланишича, карантин қоидаларини бузганлар ИИБ биносига олиб борилган ва баённома расмийлаштирилган. Суриштирув олиб борилмоқда.