Аввалроқ бугун 20 август куни Ўзбекистон раҳбари тадбиркорлар билан учрашгани ҳақида ёзган эдик. Учрашувда турли соҳа раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ижтимоий тармоқларда давлат раҳбарининг нутқи давомида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловлар ухлаб қолгани акс этган суратлар муҳокама қилинмоқда. Сурат телеграм каналларда эълон қилинди.
Тармоқ фойдаланувчилари расмий тадбирда вазирларнинг масъулиятсизлигини танқид қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, давлат раҳбари тадбир давомида халқ таълими вазирига мурожаат қилди.