Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда носдандарт равишда об-ҳаво маълумотлари эълон қилинган видео тарқалди. Видеода бошловчи қиз Республикада кутилаётган об-ҳаво маълумотини носдантарт кийинган ҳолда эълон қилинганини кўриш мумкин.
Ўзгидромет маркази республикада аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли орган ва ишончли маълумотларнинг расмий манбаи эканини таъкидлаган. ОАВ, ТВ ва радиода об-ҳаво ҳақидаги маълумот мамлакат қонунчилигига асосан берилиши маълум қилинган.
Марказ об-ҳаво ҳақида носдантарт шаклда маълумот берилгани ҳатто этикет қоидаларига тўғри келмаслигини билдирган. Таъкидлаш жоиз, ҳозирча об-ҳавони бундай шаклда эълон қилиш ғояси кимга тегишли экани маълум эмас. Бундай усул Лотин Америкаси давлатларида қўлланилади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу дастурни танқид қилган. Уларнинг фикрича, бундай дастурлар ёшларга салбий таъсир қилади.