Жиззах вилоятида Ласетти автомобили тўхтатилди. Унинг рулида 13 ёшли бола борлиги маълум бўлди.
Бола 7 синфда ўқишини айтган. Автомобиль салонида унинг акаси ва опаси ҳам борлиги аниқланган.
ЙПХ ходимлари боладан ота-онанг бу ҳақида биладими дея сўраганда у бир йилдан бери автомобиль бошқаришини айтган. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва машина жарима майдончасига олиб борилган.