Ижтимоий тармоқларда ўзбек филмини суратга олиш жараёнидан тарқалган лавҳа муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода актёрлар сценарий матнини ёд олмаганини кўриш мумкин. Актёрларга матнлар кадр ортидаги эркак томонидан етказиб бериб турилган ва улар эркакнинг ортидан қайтарган.
Тармоқ фойдаланувчилари актёрларни танқид қилиб, уларни нопрофессионалликда айблаган. Ҳозирча лавҳа қайси фильмдан олингани маълум эмас. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда фильмлар тез-тездан олинмоқда. Аввалроқ режиссёрлар молиявий кўмак йўқлигидан шикоят қилган эди.