Ўзбекистондаги мактабларнинг бирида 20 нафар ўқувчи коронавирусга чалинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Коронавирус Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 5-сонли мактаб ўқувчиларида аниқланди. Таъкидланишича, вирус 3 синфнинг 9 нафар ўқувчисида, 5 синфнинг 4 нафар ўқувчисида, 7 синфнинг 3 нафар ўқувчисида ва 10 ҳамда 11 синфнинг 4 нафар ўқувчисида аниқланди.
Ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Мактаб масофавий таълимга ўтказилди.