Тошкентдаги тезкор тадбир давомида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо12 киши қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролар Олмазор, Учтепа, Яшнобод ва Юнусобод туманларида истиқомат қилган. Уларни Юнусободда яшовчи 41 ёшли Р.У. бошқариб турган. Р.У. ва унинг пойтахтдаги шериклари нтернет орқали Украинада яшириниб келаётган 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, Маҳмуд Абдулмўмин тахаллусли Маҳмуджон Холдаров билан алоқа қилиб турган. Холдаров уларга кўрсатмалар берган.
Шу билан бирга, улар Ўзбекистонда халифалик давлатини қуриш тўғрисидаги ғояларни доимий равишда тарғиб қилган. Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.