Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, бугундан мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.
Бунда ушбу тадбирлар ташкилотчилари ҳамда тадбир бўлаётган жойга масъул шахсларда камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар ниқобда бўлиши керак бўлади. Уларда тана ҳарорати ўлчанади ва келганларда ҳам камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши тавсия этилади.