Аввалроқ мамлакатимизда карантин чоралари юмшатилгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, махсус комиссия қарори билан Ўзбекистонда тўйларни ўтказишга бўлган талаб ҳам юмшатилган.
Унга кўра, 20 сентябрдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.