Сирдарё вилоятида судья ёрдамчиси қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Гулистон туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси Р.Н. фуқаронинг 5,5 млн сўм жаримасини камайтириб бериш учун 2 млн сўм олган. Лекин орадан вақт ўтиб фуқаро судья ёрдамчиси томонидан ҳеч нарса қилинмаганини билиб қолади ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилади.
Судья ёрдамчиси ўша олган пулини фуқарога қайтариб бераётганда эса ушланган. Ҳолат бўйича тергов давом этмоқда.