Бекобод шаҳри ҳокимлиги мансабдори 5 минг доллар билан қўлга тушди

Бекобод шаҳри ҳокимлиги мансабдори 5 минг доллар билан қўлга тушди
Тошкент ва Фарғона вилоятида бир қатор фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.

ДХХ матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқарога ҳокимлик балансида бўлган икки хонали уй ажратилишида ёрдам беришини айтиб, эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

У сўралган пулни олган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ушланади.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, унга танишлари орқали “Ипак Йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкининг Чилонзор туман филиалидан 3 млрд сўм миқдорида кредит ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилади ва эвазига умумий кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўрайди.

ДХХ ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фирибгар шахс сўралган пулни 28 минг АҚШ доллари эквивалентида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг Фарғона минтақавий инспекцияси мансабдор шахсларидан бири қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбарига “Марказий Фарғона” сув омбори атрофидаги қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш ва юқори инспекциядан бўладиган текширувларни ҳал этиш эвазига 5,6 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур мансабдор шахс муқаддам ушбу мақсадларда 5 минг доллар олганлиги ҳам маълум бўлади.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бекобод шаҳри ҳокимлиги мансабдори 5 минг доллар билан қўлга тушди