Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1976 йилда туғилган Й.О. ўзга бир фуқарони алдаб, уни вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун таъмагирлик қилган. У ўзининг яшаш хонадонида фуқародан кимёвий ишлов берилган 100 AҚШ доллари ва 12 бош курка боласини пора тариқасида олган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.