Меҳнат вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, ҳоким ўринбосари жазоланганини маълум қилди.
Меҳнат вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими ўринбосари ўзининг уйида ободонлаштириш бошқармаси ишчиларини соя донини қуритиш ва тозалаш ишларига жалб этган.
Мазкур ҳолат ўрганилиб, ҳоким ўринбосарига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари — 13,5 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.