Тошкент метроси йўналишларидан бири вақтинча ёпилади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан, «Олмазор» — «Сергели» йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Ёпиладиган йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Бунда йўлкира ҳақи олинмайди.