Тунги рейдлар давомида пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди, дея хабар қилди ЙҲХББ.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 01:30 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ходимлар Г.Номазов, А.Азимов, Р.Алимов, А.Сийтимбаевлар томонидан Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Б.К. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонидан (пневматик) қурол аниқланган.
Тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб қурол ва ҳайдовчи Б.К. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.