Ички ишлар органлари ходимлари электрошок қурилмасидан фойдаланади

Ички ишлар органлари ходимлари электрошок қурилмасидан фойдаланади
Бугундан бошлаб Фарғона вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматларнинг саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошок қурилмаларидан фойдаланишни бошлайди, дея хабар қилди ЎзА.

Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик, ҳаттоки айрим ҳолатларда уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, ҳуқуқбузарлар томонидан фуқароларга ҳам тан жароҳати етказиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Албатта, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарлар томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини қисқа муддатда тиклаш ҳамда жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ички ишлар органлари ходимларининг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади.

Баъзи ҳолларда ҳуқуқбузарлар томонидан ички ишлар органлари ходимлари ҳамда жабрланган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғилган тақдирда ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатларига зудлик билан чек қўйиш учун махсус восита ҳисобланган электрошок қурилмасидан фойдаланиш зарурати туғилмоқда.

–Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларида махсус воситалар, хусусан электрошок қурилмасини қўллаш бўйича аниқ мезонлар кўрсатиб ўтилган, – дейди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Файзулло Ортиқбоев. – 24 сентябридан бошлаб ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш оқибатида ички ишлар органлари ходимлари ёки фуқароларимизни ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғилган тақдирда ходимлар томонидан махсус восита ҳисобланган электрошок қурилмасидан фойдаланилади.

Электрошок қурилмасидан фойдаланишдан мақсад ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилишини олдини олиш, ҳуқуқбузарларнинг соғлиғига оғир ва ўта оғир тан жароҳати етказмаган ҳолда зудлик билан ҳуқуқбузарлик ёки жиноий ҳаракатларни чеклашдан иборат.

Албатта, ички ишлар органлари ходими хизмат фаолияти давомида электрошок қурилмасини қўллашдан аввал махсус тайёргарликдан, даврий текширувдан ўтказилади. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти, Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув маркази ўқитувчилари ва малакали тиббиёт ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотларда махсус воситалар, шу жумладан, электрошок қурилмасини қўллаш тартиби, ҳуқуқий асослари тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Машғулотлар якунида ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ички ишлар органлари ходимлари электрошок қурилмасидан фойдаланади