Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш давом этмоқда. Ҳар куни мамлкатимиз ҳудудида ушбу касалликка чалинганлар аниқланмоқда.
Зангиотадаги 2-сонли шифохонанинг директори Дониёр Миразимов коронавирусга чалинган беморларга қанча пул сарфланаётганини маълум қилди. Шифохона директори ҳар бир ўртача оғирликда касалланганларга 1400 доллар ажратилаётганини таъкидлади.
Миразимов шифохонага кунига 130-140 нафар бемор олиб келинаётганини айтди. Тиббиёт муассасаси раҳбарининг айишича, кўплаб беморлар шифохонага оғир аҳволга тушиб қолгандагина мурожаат қилимоқда. Миразимов пандемияни фақатгина вакцинация орқали ютиб чиқиш мумкинлигини таъкидлади.