Тошкентда йўл қоидасини бузган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жентра автомобили ҳайдовчиси сўнгги икки йилда 60тадан кўп марта йўл қоидаси бузган. Ҳайдовчи асосан тезликни оширгани аниқланган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўлга тушмаслик учун давлат рақамини алмаштириб турган. Текширув давомида машина юкхонасида рўйхатдан ўтмаган давлат рақамлари борлиги маълум бўлган. Таъкидлаш жоиз, эркак шунингдек, автомобиль ойнасини рухсатсиз тонировка ҳам қилган. Ҳозирда автомобиль жарима майдончасига юборилган. Эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган.