Ижтимоий тармоқларда ноодатий усулда тасвирга олган оператор сурати тарқалган эди.
Ушбу сурат тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, йигитга “ўргимчам тасвирчи” деб ном беришган эди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолат ҳуқуқ тартибот органларининг эътиборидан четда қолмаган. Оператор топилган. Маълумот берилишича, суратдаги ҳолат шу йил 9 октябрь куни тахминан соат 14.00да содир бўлган. Матиз ҳайдовчиси 22 ёшли йигит экани ва тасвирчи 26 ёшли Умаржон экани маълум бўлган.
Йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.