Тошкент вилоятида қизни Юридик университетга олиб кириб қўйишни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак ушбу хизмат учун 5 минг доллар талаб қилган. У айтилган пулнинг 1100 долларини қизнинг отасидан олаётганда ушланган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумот беришича, эркак аввал фирибгарлик учун 5 марта судланган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.