Андижон вилояти Булоқбоши туманида ўзи кўприк ясаб, ундан одамларни ўтказгани учун ҳақ олган эркак жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил июлда тумандаги кўприклардан бири табиий офат сабаб бузилиб кетган. Фуқаро ушбу ҳолатдан унумли фойдаланиш учун ўша ерга иккита ёғоч ташлаган ва одамларни 1000 сўм эвазига ўтказган.
Ҳолат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганилган ва эркакка 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.