Бухоро вилоятида собиқ ҳоким оламдан ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Когон шаҳрининг собиқ ҳокими вафот этган. Ҳаким Хошимов 58 ёшида оламдан ўтган.
Таъкидланишича, Хошимовнинг сўнгги йилларда ошқозони билан муаммоси бўлган. Шу сабабга кўра у март ойида лавозимидан кетган эди. Шунингдек, таъкидлаш жоизки 2018 йил 7 февраль куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев селектор давомида Когоннинг 4 та сектори раҳбари фаолиятини танқид қилган эди. Шундан сўнг Хошимов шаҳар ҳоким этиб тайинланган эди.