Навоий вилоятида эркакни “шантаж” қилган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, аёл эркакни шарманда қилиши мумкин бўлган суратни тарқатиб юбормоқчи бўлган. Аёл 30 млн сўм берилса суратни тарқатмаслигини айтган.
Аёлнинг “ўлжаси” ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Аёл пулларни олаётганда ушланган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.