Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар 2019/20 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 млрд 193 млн 205 минг сўм миқдорда бузган. Шу билан бирга, мансабдорлар 1 млрд 511 млн 123 минг сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.
Ушбу иш доирасида гумонланаётганларга қамоқ, уй қамоғи ва гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.