Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимига пора таклиф қилган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 17 октябрь куни соат 08:00ларда содир бўлган. ЙПХ ходими ГАЗ-53 автомобилини тўхтатган. Ҳайдовчи автомобиль давлат рақамини яширишга ҳаракат қилган ва керакли ҳужжатлари бўлмаган. Кейин воқеа жойига ҳайдовчининг акаси келиб машинани жарима майдончасига юбормаслиги учун ходимга 1 млн сўм пора беришга уринган.
Ходим пора бериш қонунга хилоф эканини тушинтиришига қарамай эркак таклиф қилишда давом этаверган. Шундан сўнг ходим раҳбарига вазият ҳақида айтиб, ариза ёзган. Фуқаро махсус тадбир давомида пора бераётганда ушланган.