Маълум бўлишича, номзод учрашув давомида уй ва прописка олиш билан боғлиқ муаммолари ҳақида гапирган.
Жиззахда туғилган бўлсам-да 18 ёшимдан бери Тошкентда таълим олдим, маданият, билим, тарбияни Тошкентдан, cизлардан олганман, ўрганганман.
Ётоқхоналарда, квартираларда яшаш каби муаммоларни менга биров айтиб бермаган. Уй олиш азобини ўзим кўрганман. 18 йил деганда уй ва прописка олганман. Катта мамлакатда яшаб туриб, шаҳарга прописка қўйиш мумкин эмасди. Шунинг учун ҳам лавозимга киришишим биланоқ уй-жойлар қурилишига, шароит яратишга эътибор бердик, – деди Шавкат Мирзиёев.