Ўзбекистонда булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, Республиканинг аксарият ҳудудида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ўртача ҳарорат +23... +25 даража бўлади.
Тунда эса +10... +12 даража бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, қор ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 мс.га етади.