Мирзиёевнинг сўзларига кўра, тумандаги Спутник мавзесида жойлашган яшашга яроқсиз ҳолга келиб қолган 400 дан зиёд 2 қаватли ёғоч уйлар ўрнида янги кўп қаватли уйлар қурилиб, 4,5 минг оила янги замонавий хонадонлар билан таъминланади.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бузиш ишларида ҳеч ким норози бўлиб уйидан чиқиб кетмайди.
Кимдир жойида қолмоқчи бўлса, уни қолдирамиз. Лекин ўйлайманки, вақти келиб ҳамма рози бўлади. Бу даргоҳдан ҳеч ким норози бўлиб чиқиб кетиши мумкин эмас, – дейди Мирзиёев.