Актёр Фотих Жалолов раҳбар бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Жалолов сатира театрига раҳбар бўлди. Бу бўйича қарор 19 октябрь куни қабул қилинди.
Таъкидлаш жоиз, Жалолов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳисобланади. У тайинловга қадар маданият вазирлиги тизимида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қизиқчи Валижон Шамсиев Баркамол авлод маркази раҳбари этиб тайинланган эди.