Тошкентда алдов йўли билан аёлнинг 32 млн сўмлик тақинчоқларини олиб кетган фолбин ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Одина исмли аёл фарзандлари билан болалар майдончасида ўйнаб юрганда уларнинг ёнига Юлдуз исмли аёл келиб, болалари билан гаплашган. Шундан сўнг аёллар ўзаро суҳбат қурган. Суҳбат давомида Юлдуз келажакни айта олишини, бу унга аждодлардан келаётган қудрат эканини айтган ва Одинага бир кулфат келаётганини билдирган. Юлдуз Одинага фарзандларини касаллик кутаётганини ва улар ўлишини айтган. Юлдуз фарзандларни фақатгина махсус дуолар орқали қутқариб қолиш мумкинлигини ва бунинг учун тилла тақинчоқлар кераклигини айтган. Одина қўрқиб кетиб ҳамма тақинчоқларини берган.
Юлдуз ушбу тақинчоқларни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Махсус тадбир давомида Юлдуз ушланган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.