Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қимматбаҳо металлни 500 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, божхона ходимлари оғирлиги 1 кг. 22 гр.ни ташкил қилувчи 1 дона платина қуймасини ва салкам 514 гр. оғирликдаги заҳарли симоб моддасини сотишга уринган вақтда ушланган. Фуқаро платина қуймасини 30 минг долларга, симобнинг ҳар бир грамини 1000 доллардан ҳисоблаб сотмоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.