Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги дўконларнинг бирида ўғри воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 19 октябрь куни соат 03:22 ларда ҳуқуқ тартибот органларига ташвишли хабар келиб тушган. Ходимлар воқеа жойига етиб борганда ўғри дўконни талон-тарож қилаётган бўлган.
Ушбу ишни ангренлик 29 ёшли йигит содир этгани аниқланган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.