Ўзбекистонда сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати пасайди ва ёғингарчилик кузатилмоқда. Синоптиклар Республикада дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 23-24 октябрь кунлари қуёшли, лекин салқин ҳаво кузатилади. Кундузги ўртача ҳарорат +11... +16 даража, тунда эса -2... +3 даража бўлади.
Ёғингарчилик фақат тоғли ҳудудларда бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.