Ўзбекистонда булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 24 октябрь куни ўртача ҳарорат +16... +18 даража, тунда эса +2... +4 даража бўлади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.