Тошкент шаҳрида аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Учтепа туманида 25 октябрь куни тахминан соат 01:15 ларда аёл кўп қаватли уйнинг деразасидан ўзини ташлашга уринган. Воқеа жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари келиб, аёлни қутқариб қолган.
Айни вақтда ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.