Ўзбекистонда энди алимент тўламаган фуқаролар вақтинча машина бошқара олмайди

Ўзбекистонда энди алимент тўламаган фуқаролар вақтинча машина бошқара олмайди
Ўзбекистонда алимент ундириши бўйича янги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, қонун лойиҳасида ҳеч қандай узрли сабабларсиз алимент тўламаганлар машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Таъкидланишича, суд қарорига кўра алимент тўлови тўламаган, лекин етарли мол-мулк олиб қўйилган шахслардан, тирикчилиги фақат машина билан боғлиқ фуқаролардан, ногиронлардан, алиментни бўлиб-бўлиб тўлашга имкон берилганлардан, алиментни олдиндан тўлаганлардан ушбу ҳуқуқ олиб қўйилмайди.

Маълум қилинишича, суд қарорига кўра алимент сабаб машина ҳайдашдан маҳрум қилинганлар қарор бўйича шикоят қилиши ёки протест киритишлари мумкин. Шунингдек, қонун лойиҳасида бундай шахслар машина бошқарса ёки уларга машина бошқариш берилса БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинланиши белгилаб қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда энди алимент тўламаган фуқаролар вақтинча машина бошқара олмайди