Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида декан ўринбосари 3-курс талабасини зўрламоқчи бўлгани ҳақида ёзган эдик. Декан ўринбосари жиноятини амалга ошира олмагач қилмишини яшириш мақсадида қизни деразадан итариб юборгани айтилган эди.
Декан ўринбосари ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Олий таълим вазирлиги ҳодисага муносабат билдирди. Унда вазирлик ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда ишлаётгани маълум қилинган. Шунингдек, айбдорлар жазоланиши, ҳодисага йўл қўйиб берган университет раҳбарияти ҳамда масъулларга нисбатан ҳам қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилиши таъкидланди.
Кейинчалик шундай ҳолатлар яна содир бўлмаслиги учун тезкор мурожаат қилиш учун махсус портал яратилиши қўшимча қилинди.