“Зўр ТВ” ва “Севимли”даги дастурлар танқидга учради. Президент масалани назоратга олишни буюрди

“Зўр ТВ” ва “Севимли”даги дастурлар танқидга учради. Президент масалани назоратга олишни буюрди
Хабар қилганимиздек кеча давлатимиз раҳбари пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманига бориб, фаоллар билан учрашди.

Учрашув давомида “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Рустам Калонов Президентга ТВда эфирга узатилаётган айрим кўрсатувлар ҳақида гапирган. Хусусан, Калонов ўз нутқида “Севимли” каналидаги “Маҳаллада дув-дув гап” ва “Зўр ТВ”даги “Ёр-ёр” кўрсатувларини кескин танқид қилган. Калонов ушбу дастурлар анъаналарга зид эканини айтган.

Президент ўз навбатида бош вазир Абдулла Ариповга ушбу масалани назоратга олишни буюрган. Таъкидлаш жоиз, “Маҳаллада дув-дув гап” кўрсатувида ўзбек оилаларидаги можаролар муҳокама қилинади. “Ёр-ёр” кўрсатувининг асосий мақсади дастур меҳмонларига иккинчи жуфтини топишга ёрдам беришдир.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдул 19 декабр 2021 21:00
    Ғарб Демократиясининг ҳамма жиҳатлари ҳам бизга тўғри келавермайди, рахматли Ў. Ҳошимовнинг айтишича Шарқона Демократияга амал қилишимиз керак
  2. Узбек 30 ноябр 2021 09:05
    Бу курсатувлар керак одамлар билиш керак. "Қорни тўқнинг, қорни оч билан нима иши бор." хамма ўзича мухокама қиладию, лекин бирорта инсоннинг муаммосини хал қилиб бераолмайди. "Ўзида бўлса беролмайди. Берганни кўролмайди."

    Қаердаги ярим яланғоч киноларни ўрнига шулар минг маротаба яхши.
  3. Бек 26 ноябр 2021 00:28
    Ер Ермас кушмачилик киляпти улар пешанасидан отип ташлаш керак
  4. Авазхон 25 ноябр 2021 08:56
    Бош вазирни исмлари хато ёзилибди
  5. Дангал 24 ноябр 2021 21:10
    Мигрант гапингиз хак
  6. Махмудбек 24 ноябр 2021 18:42
    Сериаллардан кура кизикарли курсатув овозга куйиш керак
  7. Исмоил 24 ноябр 2021 17:42
    Россия каналидан кучирилган .Ярашмаган курсатув.
  8. asqar 24 ноябр 2021 16:34
    Йор йор курсатуви кераги йук
  9. Мигрант 24 ноябр 2021 15:32
    Калонов дунёқараши паст ОДАМ экан.
    Демократияни чеклаш яхшиликга ОЛИБ келмайди.Иккала кўрсатувлар хам хаётимиздаги бор нарсаларни ёритилмоқдаку.
    Нимаси ёмон бу.Одамларди тақдири хал бўлибди
    Муаммолар ечилябди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…

Самарқанд давлат университетида Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари, тарих, филология, математика факультетининг 1-босқич иқтидорли...
29-03-2024, 05:27

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Зўр ТВ” ва “Севимли”даги дастурлар танқидга учради. Президент масалани назоратга олишни буюрди