Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Матбуот хизматининг маълумотига кўра, эртага, 30 ноябрь куни кундузги ўртача ҳарорат +15... +17 даража бўлади. Тунда эса +2... +4 даража бўлиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Булутли ҳаво бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.