Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Қобул Турсунов операция қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Кун нашрининг ёзишича, Турсунов интубацион наркоз остида ламинэктомияси ва бел соҳаси умуртқаларини ТПФ - транс педикуляр фиксатор система билан стабилизация қилиш жарроҳлик амалиётини ўтказган.
Операция Навоийда, малакали мутахассислар томонидан ўтказилган. Жараён 10 соат давом этган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли, кейинги реабилитация муолажалари давом эттирилмоқда.