Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига бир қатор ўзгаришлар киритилади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи гуруҳи, шунингдек турли мутахассислар, жамоатчилик фикри инобатга олиниб ҳозир лотин ёзувидаги тўртта ҳарф ўзгарадиган бўлди. Булар:

Oʻ унли ҳарфи қўшимча белгиларсиз Ŏŏ кўринишида, Gʻ ҳарфи Ğğ кўринишида ёзиладиган бўлди. Ҳарфлар бирикмаси орқали тузилган Ch ва Sh ҳарфлари мос равишда Çç ва Şş ҳарфларига алмаштирилади.

Шунингдек, ng товуши ҳам алифбода сақланиб қоладиган бўлди.

Кирилл алифбосидаги Ц ҳарфини С кўринишида янги алифбога киритиш, шунингдек Ж ҳарфининг иккита кўринишида бериш каби таклифлар қабул қилинмади. Натижада янги алифбога Цц ҳарфи киритилмади ва Жж ҳарфи битта бўлиб қоладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 15 майда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси” тасдиқланган ва режа бўйича йил охирига қадар аниқ таклиф берилиши лозим эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди