Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Лас-Вегасда бўлиб ўтган Бивол-Канело мусобақасида мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этди.
10 раунд якунига кўра, ҳакамлар ғалабани Шаҳрам Ғиёсовга беришди. У 99:88, 98:89 ва 99:88 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистонлик ярим ўрта вазн тоифасида Шимолий Америка бўйича вакант бўлган IBF камарини қўлга киритди.
Боксчи биринчи марта ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) рингга тушди. Бунгача у енгил вазн тоифасида (63,5 кг) иштирок этган.