Ўзбек боксчиси Шаҳрам Ғиёсов Хэллоуин байрами сабаб қаттиқ танқидга учради, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Боксчининг Instagram’га жойлаштирган сурати фойдаланувчилар томонидан қаттиқ танқид қилинди.
Ш.Ғиёсов шу йили илк марта мазкур байрамни нишонлаган эди. Instagram’даги кўплаб фойдаланувчилар ушбу байрамнинг ўзбек ментиалитетига тўғри келмаслигини ва уни нишонлаш шарт эмаслигини таъкидлашган.
Бўксчининг ўзи суратга фикр билдириш функциясини ўчириб қўйган, лекин суратни ўчириб ташламаган. Унинг ўзи ушбу ҳолатга қаттиқ эътибор бермасликка чақирган.