Қатардан қизиқарли фактлар...

Қатардан қизиқарли фактлар...
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини Қатар ва Эквадор жамоалари бошлаб беришди. Унда Жанубий америкаликлар 2:0 ғалаба қозонсаларда, ўйиннинг ёрқин ва эсда қоларли даражада ўтмаганини кўплаб футбол мутахассислари айтиб ўтишди.
Қатар футбол хабарлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, жаҳон чемпионатининг илк ўйини ўзгача завқли, қизиқарли бўлмоғи лозим. Бунинг учун сўнгги тўрт жаҳон чемпионатининг энг яхши жамоалари – Италия, Испания, Германия, Франция иштирокидаги ўйинлар билан бошланса мақсадга мувофиқ бўларди.

Қолаверса, амалдаги чемпионнинг ҳурматини жойига қўйиш керакмиди, дейишади экспертлар. Мабодо у турнирда иштирок этмаётган бўлса, у тақдирда бошқа олдинги турнир финал қатнашчисини ўйинга чиқариш мумкин эди.

Турнирни бир пайтлар жаҳон чемпиони очарди. Охирги марта бу воқеа 2002 йилда Япония ва Жанубий Корея чемпионатида бўлган эди. Ўшанда жаҳон чемпиони Франция Сенегал билан учрашганди.

Мутахассислар ФИФА томонидан турнир очилишидаги биринчи ўйин жуфтлигини ўзгартириш вақт келди, деб ҳисоблашмоқда...

Жаҳон чемпионати тарихида турнир очилишида ўйнаган “мезбон давлат” ҳали рақибига мағлуб бўлмаган эди. Қатар жамоаси бу борада биринчи бўлди.

2006 йилдан бошлаб чемпионат ўтадиган давлат жамоаси турнирни очиб беради. Ўша йили Германия Коста-Рикини (4:2) мағлуб этганди, 2010 йилда Жанубий Африка Республикаси Мексика билан 1:1 ҳисобига келишгандилар, 2014 йилда Бразилия Хорватияни (3:1) ва 2018 йилда Россия Саудия Арабистонини (5:0) ютган эдилар.

1958 йилдан бери Уэльс жамоасига жаҳон чемпионатида қатнашиш насиб қилмаётган эди. Қатар турнирида Уэльснинг биринчи голини ҳужумчи Гарет Бэйл АҚШга урди. Яна бир қизиқ факт шундаки, 64 йил аввалги жаҳон чемпионатида сўнгги марта қатнашган Уэльс дарвозасига голни афсонавий Пеле киритган эди.

21 ноябрда учта матч бўлиб ўтди: Англия – Эрон (6:2), Сенегал – Нидерландия (0:2) ва АҚШ – Уэльс (1:1). Реферилар ўйинларни охирига етказиш ҳаммаси бўлиб 47 дақиқа қўшимча вақт белгиладилар. Илғорлик Англия ва Эрон матчида кўринди: судья биринчи тайм тугагач 14 дақиқа ва иккинчи таймдан кейин яна 10 дақиқа қўшиб берди. Шундай қилиб, жамоалар 117 дақиқа 16 сония майдонда бўлдилар.

ФИФА изоҳида тўпнинг майдонга ташқарига чиқиб кетиши, ўйинчиларнинг ҳаракатдан тўхтаб туриши каби барча аломатлар судьянинг иродаси билан қўшимча вақт билан белгиланади.

Англия ҳужумчиси Маркус Рашфорд Эрон билан ўйинда Букайо Сакунини 70 дақиқада алмаштиради. Майдонга тушгач, 49 сониядан кейин гол уришга муваффақ бўлди. Бу эса жаҳон чемпионатлари тарихида захирадан чиққан ўйинчининг тез гол киритган учинчи натижа этиб қайд этилди.

Эрон давлати телевидениеси мамлакат футбол жамоасининг Англия билан ўйини олдидан давлат мадҳиясини куйламаётгани учун жонли эфирни узишга мажбур бўлди. Ўйинчиларнинг бу ҳаракати Эрондаги бугунги вазиятга норозилик билдириш, деб баҳоланди. Эрон жамоасининг тарафдорлари ҳам Давлат мадҳиясини ҳуштакбозлик билан кутиб олдилар.

Бразилия жамоаси 24 ноябрь куни ўзининг биринчи ўйинини Сербия билан ўтказади. Жамоа Қатарда урилган ҳар бир голни “тантана” қилиш учун футболчилар ўнта рақс тайёрлаб келишгани ярим ҳимоячи Рафинья маълум қилди. “Голларимиз ўнтага етгач, кейин янгиларини ўйлаб топамиз”, деди у.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Қатардан қизиқарли фактлар...