Тошкентнинг «Пахтакор» клубининг бир қатор футболчилари Макка шаҳрини зиёрат қилмоқда.Хусусан, «шерлар» дарвозабони – Санжар Қувватов, ҳимоячи – Акром Комилов ҳамда ярим ҳимоячи – Жалолиддин Машарипов instagram’даги саҳифалари орқали бу ҳақда расм жойлаган ҳолда хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ОЧЛнинг гуруҳ босқич сўнгги тури доирасида С.Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоаси мехмони бўлиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари учун мусобақа муддатидан олдин якунланди, дея хабар қилди "Ҳордиқ".